Жанры



Мини-чат

300
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Latifalar 33 смотреть онлайн в хорошем качестве бесплатно

Latifalar 33


Latifalar 33



Качество:
(0 голосов)





– Агар бирор муаммо туғилса, сенда менинг телефон рақамим бор-а?
– Ҳа, бор.
– Ўшани ўчириб ташла!

* * *
– Кечирасиз, Тошкент поезди қаерда турибди?
– Кетиб бўлди.
– Ие, қаёққа кетди?

* * *
Ўғил болалар учун: Янги йил байрами тўғрисида ўйлай бошлаганингизда кўз ўнгингизда биринчи навбатда Қорбобо эмас, Қорқиз пайдо бўлдими, билингки, болалик поёнига етди.

* * *
Бокс. Танаффус пайти:
– Рақибингни боплаб қўрқитдинг-да!
– Йўғ-е, қанақасига?
– У сени уриб ўлдириб қўйдим, деб ўйлади.

* * *
– Негадир уч кундан буён ишлагим келмайди...
– Демак, бугун чоршанба эканда.

* * *
Эълон: "Жуда ақлли ит йўқолиб қолди. Қоплон! Эълонни ўқиётган бўлсанг, тезроқ уйга қайт!”

* * *
Ҳурматли қизлар! Жамоат транспортида бирорта йигит сиз томонга диққат билан қараб турганини сезсангиз, дарҳол ҳаяжонга тушманг! Йигит ортингиздаги транспорт йўналиши чизилган қоғозга қараб турган бўлиши мумкин.

* * *
Хитой билан қирғиз учрашиб қолишди. Хитой сўради:
– Сизларда қанча аҳоли бор?
– Беш миллион.
– Зўр-ку! Ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак-а?..

* * *
Пашшалар ҳам жуда айёр бўлиб кетишган. Учиб келиб каравотнинг четига қўнишади. Кейин эшитиб қолмаслигимиз учун буёғига юриб келиб чақиб кетишади.

* * *
Арақ заводи янги шиор билан чиқди: "Чекишни ташлаймиз! Чекиш нафақат соғликка, балки оила бюджетига ҳам катта зарар етказади!”

* * *
Ҳаёт уч хил сценарий асосида кечади:
1. Хотин кетиб қолганда:
Реалист: Оилавий ҳаётим адо бўлди...
Пессимист: Ҳаётим адо бўлди...
Оптимист: Рўзғор ташвишлари адо бўлди...

2. Уйи портлаб кетганда:
Реалист: Милицияга қўнғироқ қилиш керак!
Пессимист: Энди аниқ адо бўламан...
Оптимист: Мени телевизорда кўрсатишади!

3. Қулоқ эшитмай қолганда:
Реалист: Энди ҳеч қачон эшита олмасам керак...
Пессимист: Энди ҳеч қачон гаплаша олмасам керак...
Оптимист: Энди ҳеч қачон "Уммон”ни эшитмайман!
Всего комментариев: 0
avatar
Праваоблодателям
Обратная связь
UZ-WORLD.RU© 2024