Садоқат фильми оилавий муносабатлар ва қадриятлар ҳақида. Мазкур фильм ҳозирги пайтда экранларга чиқаётган олди-қочди фильмлардан тубдан фарқ қилади. Ака-ука, ака-сингил ўртасидаги меҳр-оқибат, зиддиятли ҳолатлар фильм сюжетини асослайди. Ота-онадан эрта етим қолган оилада тўнғич ўғил - оила бошлиғи. Сингил ва уканинг ташвиши аканинг зиммасида. Бу оиланинг бошига тақдирнинг оғир зарбалари тушади. Ана шунда ҳар бир қаҳрамон синовдан ўтади. Ёш режиссёр тажрибали сценарийнавис Ёлқин Тўйчиевнинг савияли материалига таяниб, ҳаётий воқеликларни очиб беради. Бош қаҳрамонлар образини актёрлар Ёқуб Аҳмедов, Наргиза Салмонова, Муқаддас Саъдуллаева, Умид Искандаров ижро этди. Фильм кутилмаган ҳолатларга бой. Томошабин интригаларга бой сюжетни қизиқиш билан кузатади. Ёш режиссёрнинг жиддий мавзуни кўтариб чиққани эътиборга лойиқ. Инсоний муносабатларга ёлғон аралашса, хиёнат, разолат оилада ҳукм сурса, бундай оила барбод бўлади. Профессионал киноижодкорлар билан ҳамкорликда режиссёр ҳаётий мавзуни ишонарли тарзда очиб берган. “Садоқат” фильмининг ёшларимиз учун сабоқ бўладиган жиҳатлари кўп. Оиланинг, муҳаббатнинг қадрига етиш, севгисига, ўз ҳаётий принципига содиқ қолиш-фильмнинг асосий ғоясидир.
Добавлена:
Год выпуска: 2015
Страна: Узбекистан
Жанр: Узбекские фильмы
Перевод: Оригинал (Узбекски)
Продолжительность: 01:16:29
Режиссер: Муҳаммадиброҳимов
В ролях: Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Наргиза Салмонова, Умид Искандаров, Баҳора Арслонова
Доступен на: iPhone, iPad, Android
//musafo.net/embed/4118
" width="680" height="380" style="border:0" rel="nofollow" allowfullscreen>